«таълим сифати» тегли мақолалар


Мактаб ўқувчиларининг билими якуний имтиҳонларда янгича усулда баҳоланади
28 март 2024, 23:37

Мактаб ўқувчиларининг билими якуний имтиҳонларда янгича усулда баҳоланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлардаги билими ягона тест материаллари асосида баҳоланади. Имтиҳонлар давомида ўқувчилар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига мос келадиган фанни танлашлари мумкин бўлади. Янги ўқув йилидан 14 та мактабда инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири
30 ноябр 2021, 11:24

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у. У ўқитувчилар қўлида инсон тақдири ётганини айтиб, «жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?» деган саволни ўртага ташлади. Вазир таълим сифатини яхшилаш учун катта ва кўп ишлар қилиш кераклигини маълум қилди.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга бошқа ҳудуддан ўқитувчи жалб қилиш тартиби белгиланди
19 октябр 2021, 17:04

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга бошқа ҳудуддан ўқитувчи жалб қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади. Шунингдек, педагогика йўналишларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида
9 сентябрь 2021, 12:41 1

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 7 мингдан зиёд янги боғча қуриш орқали мактабгача таълимдаги қамровни 80 фоизга етказиш, мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш, 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш, қолаверса, олий таълим қамровини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини эса 50 тага етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналарини барпо этиш режалари маълум қилинди.

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради
18 май 2021, 16:27 3

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради

Рўмол ўраган қизларга сайлов сабабли уларга индашмаётгани, сайловдан кейин «қанақадир ташкилотлар» ота-оналарини суриштиришини айтган Чиноздаги 45-мактаб директори бу ҳақда ҳеч қандай органлардан топшириқ бўлмаганини билдирди. У жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўради.

Таълим сифатини баҳолайдиган нодавлат ташкилот тузилади
14 октябр 2020, 17:25 1

Таълим сифатини баҳолайдиган нодавлат ташкилот тузилади

Ўзбекистонда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида «Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази» нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг